uzpdd.uz сайтининг телеграм-саҳифаси


Ўзбекистон Республикасининг йўл ҳаракати қоидалари

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарорига 1-ИЛОВА

5. Йўловчиларнинг мажбуриятлари

23. Йўловчилар транспорт воситасига фақат у тўлиқ тўхтагандан сўнг тротуар ёки йўл ёқаси томондан чиқишга ва тушишга мажбурдирлар.

Йўловчиларнинг транспорт воситаларидан тротуар ёки йўл ёқаси томондан тушиши ёки уларга чиқишининг иложи бўлмаган ҳолларда, агар бу ҳаракат хавф туғдирмаса ёки бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаса, йўлнинг қатнов қисми томонидан амалга оширилиши мумкин.

Мазкур Қоидаларнинг 9-бандига мувофиқ хавфсизлик камарлари билан жиҳозланган транспорт воситаларида ҳаракатланишдан олдин уларни тақиб олиш, мотоцикл ёки мопедларда ҳаракатланишидан олдин эса мотошлемни қадаб олиши шарт.

24. Йўловчиларга:

транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда ҳайдовчини бошқаришдан чалғитиш (унга халақит бериш);
ҳаракатланаётган бортли юк автомобилларида тик туриш, бортларда ёки ундан юқоридаги юк устида ўтириш;
транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда унинг эшикларини очиш;
транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда салондан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш таъқиқланади.

Бу талабларнинг бажарилишини ҳайдовчи назорат қилиши керак.

Йўл ҳаракати қоидаларига иловалар / Йўл ҳаракати қоидаларининг белгилари

Йўл ҳаракати қоидалари



UzPdd.uz ©