1. ОГОҲЛАНТИРУВЧИ БЕЛГИЛАР
Огоҳлантирувчи белгилар ҳайдовчиларга хавфли йўл қисмига яқинлашаётганлиги ҳақида ахборот бериб, унда ҳаракатланишда шароитга қараб тегишли чора кўришни талаб қилади.
1.1. «Шлагбаумли темир йўл кесишмаси».
1.2. «Шлагбаумсиз темир йўл кесишмаси».
1.3.1. «Бир изли темир йўл».
1.3.2. «Кўп изли темир йўл».
1.3.1. — бир изли темир йўл, 1.3.2. — икки ва ундан ортиқ изли темир йўл белгилари шлагбаум билан жиҳозланмаган темир йўл кесишмаси олдида ўрнатилади.
1.4.1 — 1.4.6. «Темир йўл кесишмасига яқинлашув».
Аҳоли пунктларидан ташқарида темир йўл кесишмасига яқинлашаётганлик ҳақида қўшимча огоҳлантириш беради.
1.5. «Трамвай йўли билан кесишув».
1.6. «Тенг аҳамиятли йўллар кесишуви».
1.7. «Айланма ҳаракатланиш билан кесишув».
1.8. «Светофор билан тартибга солиш». Ҳаракатланиш светофор билан тартибга солинадиган чорраҳа, пиёдалар ўтиш жойи ёки йўл қисмини билдиради.
1.9. «Кўтарма кўприк». Кўтарма кўприк ёки солда кесиб ўтиш.
1.10. «Соҳилга чиқиш». Дарё ёки сув ҳавзаси қирғоғига чиқишни билдиради.
1.11.1, 1.11.2. «Хавфли бурилиш». 1.11.1 — ўнгга, 1.11.2 — чапга йўл белгилари йўлнинг кичик радиусли ёки кўриниши чекланган бурилиш жойини билдиради.
1.12.1, 1.12.2. «Хавфли бурилишлар». 1.12.1 — биринчи бурилиш ўнгга, 1.12.2 — биринчи бурилиш чапга йўл белгилари йўлнинг хавфли бурилишлари бўлган қисмини билдиради.
1.13. «Тик нишаблик».
1.14. «Тик баландлик».
1.15. «Сирпанчиқ йўл». Қатнов қисми ўта сирпанчиқ бўлган йўл қисми.
1.16. «Нотекис йўл». Қатнов қисми нотекис бўлган йўл (ўнқир-чўнқир, ўйдим-чуқур жойлар, кўприкнинг йўлга нотекис туташуви ва шу кабилар) қисмини билдиради.
1.17. «Тош отилиши хавфи». Транспорт воситасининг ғилдираги остидан шағал, тош ва шунга ўхшашларнинг отилиб чиқиш эҳтимоли бўлган йўл қисмини билдиради.
1.18.1 — 1.18.3. «Йўлнинг торайиши». 1.18.1 — икки томонлама торайиш; 1.18.2 — ўнгга торайиш ва 1.18.3 — чапга торайишни билдиради.
1.19. «Икки томонлама ҳаракатланиш». Йўлнинг (қатнов қисмининг) қарама-қарши ҳаракатланиш қисми бошланишини билдиради.
1.20. «Пиёдалар ўтиш жойи». 5.16.1, 5.16.2 белгилари ва (ёки) 1.14.1 — 1.14.3 чизиқлари билан белгиланган пиёдалар ўтиш жойини билдиради.
1.21. «Болалар». Болалар муассасаси (мактаблар, болаларнинг дам олиш масканлари ва шунга ўхшашлар)га яқин йўлнинг қатнов қисмидан болаларнинг чиқиб қолиш эҳтимолини билдиради.
1.22. «Велосипед йўлкаси билан кесишув».
1.23. «Таъмирлаш ишлари».
1.24. «Мол ҳайдаб ўтиш».
1.25.1. «Ёввойи ҳайвонлар».
1.25.2. Пастлаб учувчи қушлар.
1.25.3. «Кемирувчи ва судралиб юрувчи ҳайвонлар».
1.26. «Тошлар тушиши». Тош кўчиши, сурилиши ва тушиши мумкин бўлган йўл қисмини билдиради.
1.27. «Ёнлама шамол».
1.28. «Пастлаб учувчи самолётлар».
1.29. «Туннел» Сунъий равишда ёритилмаган ёки кириш пештоғининг кўриниши чекланган туннелни билдиради.
1.30. «Бошқа хавф-хатарлар».
Огоҳлантирувчи белгиларда кўзда тутилмаган хавф-хатарлар бўлган йўл қисмини билдиради.
1.31. «Сунъий йўл нотекислиги». Йўлнинг сунъий нотекислик ўрнатилган қисмига яқинлашаётганлиги тўғрисида огоҳлантиради. Транспорт воситасининг ҳаракатланиш тезлигини мажбурий тарзда камайтириш учун қўлланилади.
1.31.1, 1.31.2. «Бурилишнинг йўналиши». Кичик радиусли, кўриниши чекланган йўлда ҳаракатланиш йўналишини ва йўлнинг таъмирланаётган қисмини айланиб ўтиш йўналишини билдиради.
1.31.3. «Бурилишнинг йўналиши».
Т-симон чорраҳада ёки йўл айрилишларида ҳаракатланиш йўналишини, таъмирланаётган йўл қисмини айланиб ўтиш йўналишини билдиради.
1.32. «Тирбандлик». Ушбу йўл белгиси вақтинчалик ёки тасвири ўзгарадиган ҳолатда тирбандлик ҳосил бўлган йўл ёки чорраҳага кириш олдидан йўлни ёки чорраҳани айланиб ўтиш имконияти бўлган жойга ўрнатилади.
1.33. «Қатнов қисми кесишмаси ҳудуди».
1.30 ётиқ чизиғи билан белгиланган чорраҳага яқинлашаётганлигини англатиб, олдинда тирбандлик юзага келганлиги туфайли мажбурий тўхтаб, кўндаланг йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик туғдирадиган бўлса, чорраҳага кириш, агар тўхташ чизиғи ёки 5.33 йўл белгисидан ўтиб бўлган ҳайдовчига эса қатнов қисмлари кесишмасига киришни тақиқланишини билдиради.
1.34. «Диққат, бошқариладиган тўсиқ». Ушбу йўл белгиси бошқариладиган тўсувчи қурилмасига етмасдан ўрнатилади ва транспорт воситалари ҳайдовчиларини олдинда тўсувчи қурилма борлиги ҳақида огоҳлантиради.
1.35. «Пиёдаларнинг йўл ёқасидан юриши мумкин бўлган ҳудуд».
1.1, 1.2, 1.5 — 1.32 огоҳлантирувчи белгилари аҳоли пунктларида хавфли жойдан 50 — 100 метр, аҳоли пунктларидан ташқарида эса 150 — 300 метр олдин ўрнатилади. Зарурият бўлганда, бу белгилар 7.1.1 қўшимча ахборот белгисида кўрсатилган бошқа масофада ҳам ўрнатилиши мумкин.
Агар нишаблик ва баландлик кетма-кет келадиган бўлса, 1.13 ва 1.14 белгилари бевосита нишаблик ва баландлик олдига ўрнатилиши мумкин.
Аҳоли пунктларидан ташқарида 1.1, 1.2, 1.9, 1.10, 1.21 ва 1.23 белгилари такрорланади. Иккинчи белги йўлнинг хавфли қисми бошланишига камида 50 метр қолганда ўрнатилади.
Агар қатнов қисмида қисқа муддатли йўл ишлари олиб борилаётган бўлса, 1.23 белгиси иш бажарилаётган жойга 10 — 15 метр масофа етмасдан (7.1.1 қўшимча ахборот белгисисиз) ўрнатилиши мумкин.
1.3, 1.3.1 ва 1.3.2 белгилари бевосита темир йўл кесишмалари олдида, энг яқин рельсдан 20 метрдан кам бўлмаган масофада ўрнатилади.
2. ИМТИЁЗ БЕЛГИЛАРИ
Имтиёз белгилари — чорраҳаларда, қатнов қисмлари кесишган жойларда, йўлнинг тор қисмларида ҳаракатланиш навбатини белгилайди.
2.1. «Асосий йўл». Ҳаракат тартибга солинмаган чорраҳаларда олдин ўтиш ҳуқуқини беради.
Белги асосий йўл бошига ва чорраҳаларнинг бевосита олдига ўрнатилади.
2.2. «Асосий йўлнинг охири».
2.3.1. «Иккинчи даражали йўл билан кесишув».
2.3.2, 2.3.3. «Иккинчи даражали йўл билан туташув». 2.3.2 — туташув ўнгдан, 2.3.3 — туташув чапдан. 2.3.1 — 2.3.3 йўл белгилари аҳоли пунктларида кесишмагача 50 — 100 метр масофада, аҳоли пунктларидан ташқарида эса 150 — 300 метр масофада ўрнатилади.
2.4. «Йўл беринг!». Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча-ахборот белгиси бўлганда эса асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.
2.5. «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган». Тўхташ чизиғи олдида, агар у бўлмаса, кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади. Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча-ахборот белгиси бўлганда эса асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.
Бу белги темир йўл кесишмаси ёки карантин масканидан олдин ўрнатилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи олдида, у бўлмаса, белги олдида тўхташи керак.
2.6. «Рўпара ҳаракатланишнинг устунлиги». Қарама-қарши ҳаракатланишни қийинлаштирадиган ҳолларда йўлнинг тор қисмига кириш тақиқланади. Ҳайдовчи йўлнинг тор қисмида бўлган ёки рўпарадан унга яқин бўлган транспорт воситасига йўл бериши керак.
2.7. «Рўпарадаги ҳаракатланишга нисбатан имтиёз». Йўлнинг тор қисмида ҳаракатланишда ҳайдовчи рўпарадан келаётган транспорт воситасига нисбатан имтиёзга эгалигини билдиради.
3. ТАҚИҚЛОВЧИ БЕЛГИЛАР
Тақиқловчи белгилар йўл ҳаракатига айрим тақиқлар, муайян чекловлар киритади ёки уларни бекор қилади.
3.1. «Кириш тақиқланган». Барча транспорт воситаларининг кириши тақиқланишини билдиради.
3.2. «Ҳаракатланиш тақиқланган». Барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.
3.3. «Механик транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланган».
3.4. «Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган». Рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан (агар вазни белгида кўрсатилмаган бўлса) ёки рухсат этилган тўлиқ вазни белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган юк автомобиллари ва транспорт воситалари таркибларининг, шунингдек тракторлар, ўзиюрар ускуналарнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.4. йўл белгиси бортларига қия оқ чизиқ тортилган ёки одамларни ташиш учун мўлжалланган юк автомобилларининг ҳаракатланишини тақиқламайди.
3.5. «Мотоцикллар ҳаракатланиши тақиқланган».
3.6. «Тракторлар ҳаракатланиши тақиқланган». Тракторлар ва ўзиюрар ускуналарнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.7. «Тиркама билан ҳаракатланиш тақиқланган». Юк автомобиллари ва тракторларнинг барча турдаги тиркамалар билан ҳаракатланиши, шунингдек, механик транспорт воситаларини шатакка олиш тақиқланади.
3.8. «От-арава ҳаракатланиши тақиқланган». От-арава (чана), отлиқлар, юк ортилган ҳайвонларнинг ҳаракатланиши, шунингдек, чорва (пода) ҳайдаб ўтиш тақиқланади.
3.9. «Велосипедда ҳаракатланиш тақиқланган». Велосипедда ва мопедда ҳаракатланиш тақиқланади.
3.10. «Пиёданинг ҳаракатланиши тақиқланган».
3.11. «Вазн чекланган». Ҳақиқий умумий вазни белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг, шунингдек, транспорт воситалари таркибларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.12. «Ўққа тушадиган оғирлик чекланган». Ҳар қандай ўқига тушадиган ҳақиқий оғирлик белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.13. «Чекланган баландлик». Габарит баландлиги (юк билан ёки юксиз) белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.14. «Чекланган кенглик». Габарит кенглиги (юк билан ёки юксиз) белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.15. «Чекланган узунлик». Габарит узунлиги (юк билан ёки юксиз) белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситалари (транспорт воситалари таркиблари)нинг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.16. «Энг кам оралиқ». Белгида кўрсатилганидан кам бўйлама оралиқ масофада ҳаракатланиш тақиқланади.
3.17.1. «Божхона». Божхона (назорат пункти) олдида тўхтамасдан ўтиб кетиш тақиқланади.
3.17.2. «Хавф-хатар». Йўл-транспорт ҳодисаси, авария, ёнғин ёки бошқа хавф-хатар вазиятлар туфайли, истисносиз, барча транспорт воситаларининг бундан кейин ҳаракатланиши тақиқланади.
3.17.3. «Назорат жойи». Транспорт воситаларининг текшириб ўтказилиши мажбурий бўлган вақтинча ёки доимий назорат пунктларида ўрнатилади.
Ушбу йўл белгиси 2.5 йўл белгиси билан бирга ўрнатилиши мумкин.
3.18.1. «Ўнгга бурилиш тақиқланган».
3.18.2. «Чапга бурилиш тақиқланади».
3.19. «Қайрилиш тақиқланган».
3.20. «Қувиб ўтиш тақиқланган». Соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган якка транспорт воситасидан бошқа транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланишини билдиради.
3.21. «Қувиб ўтиш тақиқланган ҳудуднинг охири».
3.22. «Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган». Тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларида барча транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланишини билдиради (соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаси, трактор, от-арава, велосипед бундан мустасно).
3.23. «Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган ҳудуднинг охири».
3.24. «Юқори тезлик чекланган». Белгида кўрсатилганидан ортиқ тезликда (км/с) ҳаракатланиш тақиқланишини билдиради.
3.25. «Юқори тезлик чекланган ҳудуднинг охири».
3.26. «Товуш мосламаларидан фойдаланиш тақиқланган». Йўл транспорт ҳодисасининг олдини олиш ҳолларидан бошқа вазиятларда товуш мосламасидан фойдаланиш тақиқланади.
3.27. «Тўхташ тақиқланган». Транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланади (хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари бундан мустасно).
3.28. «Тўхтаб туриш тақиқланган». Транспорт воситаларининг тўхтаб туриши тақиқланади (хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари бундан мустасно).
3.29. «Ойнинг тоқ кунларида тўхтаб туриш тақиқланган» (хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари бундан мустасно).
3.30. «Ойнинг жуфт кунларида тўхтаб туриш тақиқланган» (хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари бундан мустасно).
3.29 ва 3.30 белгилари қатнов қисмининг қарама-қарши томонларида бир вақтда ўрнатилганда, қатнов қисмининг ҳар иккала томонида соат 19:00 дан 21:00 гача тўхтаб туришга рухсат этилади (жойини ўзгартириш вақти).
3.31. «Барча чекловларнинг охири». 3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26 — 3.30 белгиларидан бир нечтасига бир вақтда амал қиладиган ҳудудларнинг охири.
3.32. «Хавфли юк ташиётган транспорт воситасининг ҳаракати тақиқланган».
3.33. «Портловчи ва тез алангаланувчи юкни ташиётган транспорт воситасининг ҳаракати тақиқланган».
3.1 — 3.3, 3.18.1, 3.18.2, 3.19, 3.27 белгиларга амал қилиш йўналишли транспорт воситаларига, 3.2 — 3.8 белгилари таъсир оралиғида жойлашган корхоналарга хизмат кўрсатувчи транспорт воситаларига, шунингдек, ушбу белгилар таъсир оралиғида яшовчи ёки ишловчи фуқароларга хизмат қилувчи ёки уларга тегишли бўлган транспорт воситаларига таъсир қилмайди. Бундай ҳолларда транспорт воситалари белгиланган жойга яқин чорраҳадан кириб ёки чиқиб кетишлари керак.
3.27. белгиси йўналишсиз енгил таксиларга йўловчиларни тушуриш-чиқариш (юкларни ортиш-тушуриш) вақтида таъсир қилмайди;
Ушбу Қоидаларнинг 176-бандига биноан «Ногирон» таниш белгиси билан белгиланган автомобиллар ва кажавали мотоциклларни бошқараётган ногирон ҳайдовчилар 3.2, 3.3 ва 3.28 белгилари талабларидан четга чиқишлари мумкин. 7.18 белги бўлганда 3.27 белгисининг таъсир доирасида тўхташга рухсат этилади.
3.28 — 3.30 белгиларининг таксометри ишлаб турган таксиларга тааллуқли эмас.
3.18.1 ва 3.18.2 белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага татбиқ этилади.
3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26 — 3.30 белгиларининг таъсири белги ўрнатилган жойдан кейинги энг яқин чорраҳагача, қайрилиб олиш жойигача, улар бўлмаганда — аҳоли пунктининг охиригача таъсири қилади.
Ёндош ҳудудлардан йўлга чиқиш жойларида ёки йўлнинг дала, ўрмон йўллари ва бошқа доимий ҳаракатланиш, ўтиб кетиш учун мўлжалланмаган йўллар билан кесишган (туташган) жойларида, уларнинг олдида тегишли белгилар ўрнатилмаган бўлса, бу белгиларнинг таъсири йўқолмайди.
Аҳоли пунктларига етмасдан ўрнатилган 3.24 белгисининг таъсири 5.22 белгисигача кучини сақлайди.
Белгиларнинг таъсир доираси аниқлаштирилиши мумкин:
3.16 ва 3.26 белгилари учун 7.2.1 қўшимча ахборот белгиси билан;
3.20, 3.22, 3.24 белгилари 3.21, 3.23, 3.25 белгилари ва 7.2.1 қўшимча ахборот белгиси орқали;
3.24 белгисининг таъсир оралиғи ундан кейин бошқа энг юқори ҳаракатланиш тезлиги кўрсатилган 3.24 белгисини ўрнатиш билан;
3.27 — 3.30 белгиларининг амал қилиш оралиғи охирига 3.27 — 3.30 белгилари 7.2.3 қўшимча ахборот белгиси билан бирга такрор ўрнатилади ёки 7.2.2 қўшимча ахборот белгиси билан қўлланилади.
3.27 белгиси 1.4 ётиқ чизиғи билан биргаликда, 3.28 белгиси эса 1.10 ётиқ чизиғи билан биргаликда қўлланиши мумкин, бунда белгиларнинг таъсир ҳудуди йўл чизиғи узунлиги билан аниқланади.
3.10, 3.27 — 3.30 белгилари йўлнинг қайси томонида ўрнатилган бўлса, уларнинг таъсири фақат ўша томонга амал қилинади.
4. БУЮРУВЧИ БЕЛГИЛАР
Буюрувчи белгилар муайян ҳаракатланиш тартибини белгилайди ёки бекор қилади.
4.1.1. «Ҳаракатланиш тўғрига».
4.1.2. «Ҳаракатланиш ўнгга».
4.1.3. «Ҳаракатланиш чапга».
4.1.4. «Ҳаракатланиш тўғрига ёки ўнгга».
4.1.5. «Ҳаракатланиш тўғрига ёки чапга».
4.1.6. «Ҳаракатланиш ўнгга ёки чапга».
Фақат белгиларда кўрсатилган кўрсаткичлар йўналишларида ҳаракатланишга рухсат этилади. Чапга бурилишга рухсат берувчи белгилар қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. (Муайян кесишмада талаб этилган ҳаракатланиш йўналишига тегишли кўрсаткичларнинг шакли туширилган 4.1.1 — 4.1.6 белгиларини қўллаш мумкин).
4.1.1 — 4.1.6 белгиларининг таъсири йўналишли транспорт воситаларига жорий қилинмайди.
4.1.1 — 4.1.6 йўл белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмасидан олдин ўрнатилса, белгининг таъсири шу кесишмага жорий қилинади.
Йўлнинг қисми бошланишида ўрнатилган 4.1.1 белгисининг таъсири яқин чорраҳагача жорий қилинади. Белги ўнг томонда жойлашган ҳовлиларга ва йўлга ёндош бошқа ҳудудларга бурилишни тақиқламайди.
4.2.1. «Тўсиқни ўнгдан айланиб ўтиш».
4.2.2. «Тўсиқни чапдан айланиб ўтиш». Фақат кўрсаткич кўрсатган томондан айланиб ўтиш рухсат этилади.
4.2.3. «Тўсиқни ўнгдан ёки чапдан айланиб ўтиш». Ҳар томонидан айланиб ўтиш рухсат этилади.
4.3. «Айланма ҳаракатланиш». Кўрсаткичлар йўналишларида ҳаракатланиш рухсат этилади.
4.4. «Енгил автомобиллар ҳаракати». Енгил автомобиллар, автобус, мотоцикллар, белгиланган йўналишли транспорт воситалари ва рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари ҳаракатланишига рухсат этилишини билдиради.
Белгининг таъсир оралиғида яшовчи ва ишловчи фуқароларга тегишли, уларга ва корхоналарга хизмат кўрсатувчи транспорт воситаларига бу белги татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда транспорт воситалари белгиланган жойга энг яқин чорраҳадан кириб ёки чиқиб кетишлари керак.
4.5. «Велосипед йўлкаси». Фақат велосипед ва мопедларда ҳаракатланишга рухсат этилишини билдиради. Тротуар ёки пиёдалар йўлкаси бўлмаса, велосипед йўлкасидан пиёдалар ҳам юришлари мумкин.
4.6. «Пиёдалар йўлкаси». Фақат пиёдалар юришига рухсат этилади.
4.6.1. «Пиёдалар ва велосипедчиларнинг биргаликдаги ҳаракати ташкил этилган йўлак».
4.6.2. «Пиёдалар ва велосипедчиларнинг биргаликдаги ҳаракати ташкил этилган йўлакнинг охири».
4.6.3. «Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлак». 1.1, 1.25 ва 1.26 ётиқ йўл чизиғи ёрдамида, конструктив тарзда ёхуд бошқа усулда пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати ажратилган пиёдалар ва велосипедчилар йўлаги.
4.6.4. «Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлакнинг охири».
4.6.5. «Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлак». 1.1, 1.25 ва 1.26 ётиқ йўл чизиғи ёрдамида, конструктив тарзда ёхуд бошқа усулда пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати ажратилган пиёдалар ва велосипедчилар йўлаги.
4.6.6. «Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлакнинг охири».
4.7. «Энг кам тезлик». Фақат белгида кўрсатилган ёки ундан юқори тезликда (км/соат) ҳаракатланишга рухсат этилишини билдиради.
4.8. «Энг кам тезлик белгиланган йўлнинг охири».
4.9.1, 4.9.2 ва 4.9.3 «Хавфли юк ташиётган транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши». «Хавфли юк» таниш белгиси билан жиҳозланган транспорт воситаларининг ҳаракатига йўл белгисида кўрсатилган йўналишларда рухсат берилади: 4.9.1 — тўғрига, 4.9.2 — чапга, 4.9.3 — ўнгга.
5. АХБОРОТ-КЎРСАТГИЧ БЕЛГИЛАРИ
Ахборот-кўрсатгич белгилари маълум ҳаракат тартибларини киритади ёки уларни бекор қилади, ҳамда аҳоли пунктлари ва бошқа манзилларнинг жойлашуви ҳақида маълумот беради.
5.1. «Автомагистраль». Йўл ҳаракати қоидаларининг автомагистралларда ҳаракатланиш тартиби ўрнатилган йўлни билдиради.
5.2. «Автомагистралнинг охири».
5.3. «Автомобиллар учун мўлжалланган йўл». Фақат автомобиллар, автобус ва мотоциклларнинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўлни билдиради.
5.4. «Автомобиллар учун мўлжалланган йўлнинг охири».
5.5. «Бир томонлама ҳаракатли йўл». Транспорт воситалари бутун кенглик бўйича бир йўналишда ҳаракатланадиган йўл ёки қатнов қисми.
5.6. «Бир томонлама ҳаракатли йўлнинг охири».
5.7.1, 5.7.2. «Бир томонлама ҳаракатли йўлга чиқиш». Ҳаракатланиш бир томонлама бўлган йўлга ёки қатнов қисмига чиқиш.
5.8.1. «Тасмалар бўйича ҳаракат йўналиши». Тасмалар сони ва ҳар бири бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишлари. Бошқа йўналишлар бўйича ҳаракатланиш тақиқланади.
5.8.2. «Тасма бўйича ҳаракатланиш йўналиши». Тасма бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналиши. Бошқа йўналишлар бўйича ҳаракатланиш тақиқланади.
Йўлнинг четки чап бўлагидан чапга бурилишга рухсат берувчи 5.8.1 ва 5.8.2 белгилари шу тасмадан қайрилишга ҳам рухсат беради.
Чорраҳадан олдин ўрнатилган 5.8.1 ва 5.8.2 белгиларининг таъсири, агар шу туркумдаги бошқа белгилар ўрнатилмаган бўлса, бутун чорраҳага татбиқ этилади.
5.8.3. «Тасманинг бошланиши». Йўлнинг секинлашиш бўлаги ёки баландликка кўтарилишдаги қўшимча тасманинг бошланиш қисми.
Агар белгига 4.7 «Энг кам тезлик» белгисининг тасвири тушган бўлса, кўрсатилган ёки ундан каттароқ тезликда ҳаракатлана олмайдиган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий тасмадан қўшимча тасмага қайта тизилиши керак.
5.8.4. «Тасманинг бошланиши». Уч тасмали йўлларда шу йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган ўрта тасма қисмининг бошланиши.
5.8.5. «Тасма охири». Баландликка кўтарилишдаги қўшимча тасманинг ёки тезланиш тасманинг охирини билдиради.
5.8.6. «Тасма охири». Уч тасмали йўлларда шу йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган ўрта тасма қисмининг охирини билдиради.
5.8.7, 5.8.8. «Тасмалар бўйича ҳаракатланиш йўналиши». Агар 5.8.7 белгисида бирор транспорт воситасининг ҳаракатланишини тақиқловчи белги тасвирланган бўлса, унда бу тур транспорт воситасининг тегишли тасмада ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.
5.8.7 ва 5.8.8 белгилари йўналишлар сонига кўра тўрт ва ундан ортиқ тасмали йўлларга ҳам татбиқ этилиши мумкин. Тасвири алмашадиган 5.8.7, 5.8.8 белгилари ёрдамида реверсив ҳаракат ташкил этилиши мумкин.
5.9. «Йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган тасма». Транспорт воситалари йўналишида ҳаракатланадиган йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган тасмани билдиради.
Белги қайси тасма устида жойлашган бўлса, шу тасмага татбиқ этилади. Йўлнинг ўнг томонига ўрнатилган белгининг таъсири ўнг тасмага татбиқ этилади.
5.10.1. «Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўл». Йўналишли транспорт воситаларининг умумий оқимга қарши ҳаракатланиши учун ажратилган тасмани билдиради.
5.10.2, 5.10.3. «Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлга чиқиш».
5.10.4. «Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлнинг охири».
5.11.1. «Қайрилиб олиш жойи». Чапга бурилиш тақиқланади.
5.11.2. «Қайрилиб олиш оралиғи». Қайрилиб олиш оралиғининг узунлигини билдиради. Чапга бурилиш тақиқланади.
5.12. «Автобус ва (ёки) троллейбус тўхташ жойи».
5.13. «Трамвай тўхташ жойи».
5.14. «Йўналишсиз таксилар тўхтаб туриш жойи».
5.15. «Тўхтаб туриш жойи».
5.15.1. «Пуллик тўхтаб туриш жойи».
5.15.2 Ер усти автомобиль қўйиш жойи.
5.15.3 Ер ости автомобиль қўйиш жойи.
5.15.4 Электр қувватлашли автомобиль қўйиш жойи.
5.16.1, 5.16.2. «Пиёдалар ўтиш жойи». Ўтиш жойи олдида 1.14.1-1.14.2 ётиқ чизиғи бўлмаганда 5.16.2 белгиси йўлдан ўнг томонга ўтиш жойининг олд чегарасига, 5.16.1 белгиси эса чап томонга ўтиш жойининг орқа чегарасига ўрнатилади.
5.17.1, 5.17.2. «Пиёдаларнинг ер остидан ўтиш жойи».
5.17.3, 5.17.4. «Пиёдаларнинг ер устидан ўтиш жойи».
5.18. «Тавсия этилган тезлик». Йўлнинг шу қисмида тавсия этилган ҳаракатланиш тезлигини билдиради. Белгига энг яқин чорраҳагача амал қилинади.
5.18 белгиси огоҳлантирувчи белги билан бирга қўлланса, унинг таъсир оралиғи хавфли қисмнинг узунлиги билан аниқланади.
5.19.1 — 5.19.4. «Охири берк йўл». Йўлнинг кўрсатилган йўналишда охири берклигини билдиради.
5.20.1, 5.20.2. «Йўналишларнинг дастлабки кўрсаткичи». Белгида кўрсатилган аҳоли пункти ва бошқа манзилларга ҳаракатланиш йўналишини билдиради. Белгида 5.29.1 белгисининг ҳамда автомагистраль, аэропорт ва бошқа рамзий белгилар тасвири туширилган бўлиши мумкин. 5.20.1 белгисида ҳаракатланиш тартибининг хусусиятлари тўғрисида ахборот берувчи бошқа белгиларнинг тасвири ҳам тушган бўлиши мумкин. 5.20.1 белгисининг паст қисмида белги ўрнатилган жойдан чорраҳагача бўлган масофа кўрсатилади. 5.20.1 белгиси йўлнинг 3.11 — 3.15 тақиқловчи белгиларидан бири ўрнатилган қисмларини айланиб ўтиш йўналишини кўрсатиш учун ҳам қўлланилади.
5.20.3. «Ҳаракатланиш чизмаси». Чорраҳада айрим йўналишларда ҳаракатланиш тақиқланган бўлса ҳаракатланиш йўналиши ёки мураккаб чорраҳаларда рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишини билдиради.
5.20.4. «Йўлларининг бир сатҳда кесишмайдиган қисмларида бурилиш ёки қайрилиб олиш йўналиш кўрсаткичи». Автомобиль йўлларнинг бир сатҳда кесишмайдиган қисмларида ер остидан ёки ер устидан транспорт воситаларининг бурилиш ва қайрилиб олиш йўналишини кўрсатиш учун қўлланилади.
5.20.5 Хизмат кўрсатиш майдони.
5.21.1. «Йўналиш кўрсаткичи».
5.21.2. «Йўналишлар кўрсаткичи». Кўрсатилган манзилларга ҳаракатланиш йўналишларини билдиради. Белгиларда манзилларгача бўлган масофа (км) кўрсатилиши, автомагистраллар, аэропортлар ва бошқа рамзий белгилар тасвирланган бўлиши мумкин.
5.22. «Аҳоли пунктининг бошланиши». Ушбу Қоидаларнинг аҳоли пунктларида ҳаракатланиш тартибини белгиловчи талабларига амал қилинадиган жойларнинг номи ҳамда унинг бошланишини билдиради.
5.23. «Аҳоли пунктининг охири». Ушбу Қоидаларнинг аҳоли пунктларида ҳаракатланиш тартиб-талаблари бекор қилинган жойни билдиради.
5.24. «Аҳоли пунктининг бошланиши». Ушбу Қоидаларнинг аҳоли пунктларида ҳаракатланиш тартибини белгиловчи талабларига амал қилинмайдиган жойларнинг номи ҳамда унинг бошланишини билдиради.
5.25. «Аҳоли пунктининг охири». 5.24 йўл белгиси билан кўрсатилган аҳоли пунктининг охирини билдиради.
5.26. «Манзил номи». Аҳоли пунктларидан бошқа манзилларнинг номини билдиради (дарё, кўл, довон, хушманзара жой ва бошқалар).
5.27. «Масофалар кўрсаткичи». Йўналиш бўйича жойлашган аҳоли пунктларигача бўлган масофани билдиради (км).
5.28. «Километр белгиси». Йўлнинг боши ёки охиригача бўлган масофани билдиради (км).
5.29.1, 5.29.2. «Йўл рақами». 5.29.1 — йўлга берилган рақам, 5.29.2 — йўлнинг рақами ва йўналишини билдиради.
5.30.1 — 5.30.3. «Юк автомобиллари учун ҳаракатланиш йўналиши». Чорраҳада юк автомобиллари, тракторлар ва ўзиюрар мосламаларга бирор йўналишда ҳаракатланиш тақиқланган бўлса, бундай транспорт воситаларига тавсия этилган ҳаракатланиш йўналишлари кўрсатади.
5.31. «Айланиб ўтиш тасвири». Ҳаракатланиш учун вақтинча ёпиб қўйилган йўл қисмини четлаб ўтиш чизмаси.
5.32.1 — 5.32.3. «Четлаб ўтиш йўналиши». Ҳаракатланиш вақтинча ёпиб қўйилган йўл қисмини четлаб ўтиш йўналишини билдиради.
5.33. «Тўхташ чизиғи». Светофорнинг (тартибга солувчининг) тақиқловчи ишорасида транспорт воситалари тўхтайдиган йўналишини билдиради.
5.34.1, 5.34.2. «Бошқа қатнов қисмига қайта тизилишнинг бошланғич кўрсаткичи». Ажратувчи бўлаги бўлган йўлнинг ҳаракатланиш учун ёпиқ ҳудудини айланиб ўтиш ёки ўнг томондаги қатнов қисмига қайтиш учун ҳаракатланиш йўналишини билдиради.
5.35. «Реверсив ҳаракатланиш». Бир ёки бир неча тасмаларда ҳаракатланиш йўналиши қарама-қарши томонга ўзгариши мумкин бўлган йўл қисмининг бошланишини билдиради.
5.36. «Реверсив ҳаракатланишнинг охири».
5.37. «Реверсив ҳаракатланиш йўлига чиқиш».
5.38. «Турар жой даҳаси». Йўл ҳаракати қоидаларининг турар жой даҳаларида ҳаракатланиш тартиби ўрнатилган йўл.
5.39. «Турар жой даҳасининг охири».
5.40. «Фалокатли ҳолатлар учун кириш йўли». Йўл ҳаракати ушбу Қоидаларидаги 128-бандда кўрсатилган ҳолатларда фойдаланиладиган йўл.
5.41. «Фото ва видео қайд этиш».
Йўлларда автомобиль ҳайдовчилари Қоидалар талабига риоя этиши электрон қурилмалар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгиси. Ушбу йўл белгиси Қоидалар талабига риоя этилиши стационар электрон қурилмалар орқали назоратга олинган жойларга ўрнатилади.
5.42. «Қизил чироқда ўнгга ҳаракатланиш». Транспорт светофори қизил чироғининг ўнг ёнига 5.42 йўл белгиси ўрнатилган бўлса, транспорт воситаларининг ҳайдовчилари светофорнинг тақиқловчи ишораси ёниб турганда, барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда ўнгга бурилишлари мумкин. Бунда улар ҳаракат йўналиши бўйича ва бурилаётган кўчани кесиб ўтаётган пиёдаларга ҳамда бошқа транспорт воситаларига йўл беришлари шарт.
5.43. «Радар». Йўлларда автомобиль ҳайдовчилари белгиланган тезликка риоя этиши радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгиси.
Ушбу йўл белгиси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги стационар махсус техника воситалари ёрдамида назоратга олинган жойларга ўрнатилади.
Шунингдек, вилоят, туман, шаҳарлар бошланадиган жойлардаги кўча ва йўлларда ҳаракатланиш тезлиги мобиль радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлиги тўғрисида ҳайдовчиларни огоҳлантириш мақсадида ўрнатилиши мумкин.
5.44. «Велосипедчилар учун тасма».
5.45. «Велосипедчилар учун тасманинг охири».
5.46 «Мактаб». Мактаб ёки мактабгача таълим ташкилотлари олдида ўрнатилади.
5.47. «Туризм объектлари йўналиш кўрсатгичи» Туризм объектлари жойлашган манзилларга ҳаракатланиш йўналишларини билдиради. Белгиларда манзилларгача бўлган масофа (км) кўрсатилиши, темир йўл вокзаллари, аэропортлар ва бошқа туризм объектлари рамзий белгилари тасвирланган бўлиши мумкин.
5.47.1 «Туризм объектлари».
5.47.2 «Туризм ахборот маркази».
Аҳоли пунктларидан ташқарида ўрнатилган 5.20.1, 5.20.2, 5.21.1 ва 5.21.2 йўл белгиларидаги яшил ёки кўк ранг кўрсатилган аҳоли пунктига ёки объектга автомагистрал ёхуд бошқа йўл орқали ҳаракатланиш мумкинлигини англатади.
Оқ ранг кўрсатилган объект ушбу аҳоли пунктида жойлашганини англатади.
Аҳоли пунктида ўрнатилган 5.20.1, 5.20.2, 5.21.1 ва 5.21.2 йўл белгиларидаги яшил, кўк ранг кўрсатилган аҳоли пунктига ёки объектга ушбу аҳоли пунктидан чиққандан сўнг автомагистрал ёхуд бошқа йўл орқали ҳаракатланиш мумкинлигини англатади, оқ ранг эса кўрсатилган объект шу аҳоли пунктида жойлашганлигини билдиради.
6. СЕРВИС БЕЛГИЛАРИ
Сервис белгилари тегишли объектлар жойлашуви ҳақида маълумот беради.
6.1. «Тиббий ёрдам кўрсатиш жойи».
6.2. «Шифохона».
6.3.1. «Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси».
6.3.2. «Автомобилларга кўп тармоқли ёнилғи қуйиш шохобчаси».
6.3.3. «Электромобилларни қувватлаш шахобчаси».
6.4. «Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш жойи».
6.5. «Автомобилларни ювиш жойи».
6.6. «Телефон».
6.7. «Ошхона».
6.8. «Ичимлик суви».
6.9. «Меҳмонхона ёки мотель».
6.10. «Кемпинг».
6.11. «Дам олиш жойи».
6.12. «ЙПХ маскани».
6.13. «Автоташувчиларнинг назорат пункти».
6.14. «Ҳожатхона».
6.15. «Чиқинди йиғиш жойи».
6.16. «Чўмилиш ҳавзаси».
6.17. «Ички ишлар бўлими».
6.18. «Радио алоқаси».
6.19. «Жомеъ масжиди».
6.20. «Черков».
6.21. «Ибодатхона».
6.22. «Темир йўл вокзали».
6.23. «Аэропорт».
6.24. «Бозор».
6.25. «Туристик ахборот маркази».
6.26. «Қўриқхона».
6.27. «Манзарали жой».
6.28. «Меъморчилик ёдгорлиги».
7. ҚЎШИМЧА АХБОРОТ БЕЛГИЛАРИ
Қўшимча ахборот белгилари улар билан биргаликда қўлланган белгиларга аниқлик киритиш ёки уларнинг таъсирини чеклаш учун қўлланилади.
7.1.1. «Объектгача бўлган масофа». Белгидан йўлнинг хавфли жойи, йўл ҳаракатига тегишли чекловлар киритиладиган жойи ёки ҳаракат йўналиши бўйича олдиндаги муайян жойгача бўлган масофани кўрсатади.
7.1.2. «Объектгача бўлган масофа». Аҳоли пунктларидан ташқарида чорраҳа олдига 2.5. йўл белгиси ўрнатилган бўлса, 2.4. йўл белгиси билан ўрнатилиб, чорраҳагача бўлган масофани кўрсатади.
7.1.3, 7.1.4. «Объектгача бўлган масофа». Йўлдан четда жойлашган манзилгача бўлган масофани билдиради.
7.2.1. «Таъсир оралиғи». Огоҳлантирувчи белгилар билан белгиланган хавфли жойнинг узунлигини ёки тақиқловчи ва ахборот-кўрсаткич белгиларининг таъсир оралиғини кўрсатади.
7.2.2 — 7.2.6. «Таъсир оралиғи».
7.2.2 — 3.27 — 3.30 тақиқловчи белгиларининг таъсири сақланган оралиқни кўрсатади.
7.2.3 — 3.27 — 3.30 тақиқловчи белгиларининг таъсир оралиғи охирини кўрсатади.
7.2.4 — ҳайдовчиларга уларнинг 3.27 — 3.30 йўл белгилари таъсир доирасида эканликлари ҳақида ахборот беради.
7.2.5, 7.2.6 — майдон, бинолар олди ва шунга ўхшаш жойлар четида тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланганда 3.27 — 3.30 белгиларининг таъсир оралиғи ва йўналишини кўрсатади.
7.3.1 — 7.3.3. «Таъсир йўналишлари». Чорраҳа олдида ўрнатилган белгиларнинг таъсир йўналишини ёки бевосита йўл яқинида жойлашган манзилларга ҳаракатланиш йўналишини кўрсатади.
7.4.1 — 7.4.10. «Транспорт воситасининг тури». Белгининг таъсири жорий этилган транспорт воситалари турини кўрсатади.
7.4.1 белги билан ўрнатилган йўл белгисининг таъсири юк ташувчи, шу жумладан, тиркамали, тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситаларига, 7.4.3 белги билан ўрнатилган йўл белгисининг таъсири енгил автомобилларга, 7.4.9 электромобилларга, 7.4.10 йўналишсиз таксиларга, шунингдек, тўлиқ вазни 3,5 тоннагача бўлган юк ташувчи транспорт воситаларига татбиқ этилади.
7.5.1. «Шанба, якшанба ва байрам кунлари».
7.5.2. «Иш кунлари».
7.5.3. «Ҳафта кунлари». Белгига ҳафтанинг қайси кунлари амал қилиниши кўрсатилган.
7.5.4. «Амал қилиш вақти». Белгига куннинг қайси вақтида амал қилишни кўрсатади.
7.5.5 — 7.5.7. «Амал қилиш вақти». Белгига ҳафтанинг қайси куни ва қайси соатларида амал қилишни кўрсатади.
7.6.1 — 7.6.9. «Транспорт воситасини тўхтаб туриш жойига қўйиш усули». 7.6.1 барча турдаги транспорт воситаларини тўхтаб туриши учун йўлнинг қатнов қисмида, тротуар ёнига қўйиш усулини, 7.6.2 — 7.6.9 тротуар ёнидаги тўхтаб туриш жойига енгил автомобиллар ва мотоциклларни қўйиш усулини билдиради.
7.7. «Двигателни ишлатмасдан тўхтаб туриш жойи». 5.15 белгиси билан белгиланган тўхтаб туриш жойида транспорт воситаларининг двигателини ишлатмасдан тўхтаб туришига рухсат этилганлигини кўрсатади.
7.8. «Пулли хизмат кўрсатиш жойи». Тўлов асосида хизмат кўрсатилишини билдиради.
7.9. «Тўхтаб туриш муддати чекланган». 5.15 белгиси ўрнатилган тўхтаб туриш жойида транспорт воситалари тўхтаб туришининг энг кўп муддатини кўрсатади.
7.10. «Автомобилларни кўрикдан ўтказиш жойи». 5.15 ёки 6.11 белгиси билан кўрсатилган майдонларда эстакада ёки кўздан кечириш чуқурчалари борлигини билдиради.
7.11. «Рухсат этилган тўла вазни чекланган». Белгининг таъсири рухсат этилган тўла вазни қўшимча-ахборот йўл белгисида кўрсатилган миқдордан ортиқ бўлган транспорт воситаларига тааллуқли эканлигини кўрсатади.
7.12. «Хавфли йўл ёқаси». Йўл ишлари бажарилаётгани сабабли йўл ёқасига чиқиш хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантиради. 1.23 белгиси билан қўлланилади.
7.13. «Асосий йўлнинг йўналиши». Чорраҳада асосий йўлнинг йўналишини кўрсатади.
7.14. «Ҳаракатланиш тасмаси». Белги ёки светофор таъсиридаги ҳаракатланиш бўлагини кўрсатади.
7.15. «Кўзи ожиз пиёдалар». 1.20, 5.16.1, 5.16.2 белгилари ҳамда светофор билан бирга қўлланилади, пиёдалар ўтиш жойидан кўзи ожиз пиёдалар фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.
7.16. «Нам қоплама». Белги қатнов қисмининг қопламаси нам бўлган вақтда таъсир этишини кўрсатади.
7.17. «Ногиронлар». 5.15 белгиси билан қўлланилади. Тўхтаб туриш жойи (ёки унинг бир қисми) ушбу Қоидаларнинг 176-бандига мувофиқ «Ногирон» таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситалари учун ажратилганлигини кўрсатади.
7.18. «Ногиронлар мустасно». Белгиларнинг таъсири ушбу Қоидаларнинг 175-бандига мувофиқ «Ногирон» таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситаларига жорий этилмайди.
7.19. «Фото ва видео қайд этиш». Йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатлари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилаётганлигини билдиради. Огоҳлантирувчи, имтиёз, тақиқловчи, буюрувчи ва ахборот ишора белгилари билан биргаликда қўлланилади.
7.20. «Хавфли юк тоифаси». Хавфли юк тоифасининг (тоифаларининг) рақамини кўрсатади.
7.21. «Эвакуатор ишламоқда». 3.27 — 3.30 йўл белгилари таъсир оралиғида тўхтаган транспорт воситалари мажбурий эвакуация қилинишини кўрсатади.
7.22.1, 7.22.2 ва 7.22.3 «Тўсиқ». Ҳайдовчиларга тўсиқнинг узоқдан кўринишини таъминлаш мақсадида ўрнатилади. 4.2.1 — 4.2.3 йўл белгилари билан биргаликда ўрнатилади.
7.23. «Навбат билан ўтиш».
7.24. «Транспорт воситасининг давлат рақами».
7.25. «Фақат хизмат автомобиллари».
7.26 «Сунъий нотекислик».
Қўшимча-ахборот белгилари қайси белги билан бирга жорий этилса, бевосита шу белги тагига жойлаштирилади. 7.2.2 — 7.2.4, 7.13 қўшимча-ахборот белгилари қатнов қисмининг, йўл ёқасининг, тротуарнинг тепасига ўрнатилган белгиларининг ёнига жойлаштирилади.
Вақтинча (кўчма тиргакдаги) ва доимий белгилар маъно жиҳатидан бир-бирига зид келган ҳолларда ҳайдовчилар вақтинча ўрнатилган белгиларга амал қилишлари керак.
1,8 1.15, 1.16, 1.31, 1.17, 1.18.1 — 1.18.3, 1.21, 1.30, 2.6, 2.7, 3.1, 3.2, 3.11 — 3.16, 3.18.1 — 3.18.25 йўл белгилари вақтинча йўл белгилари сифатида белгиланиши мумкин. Вақтинча йўл белгилари сариқ рангда бўлади.
ТРАНСПОРТ СВЕТОФОРЛАРИ
Қуйидаги транспорт светофорларидан фойдаланилади:
ишоралари тик жойлашган;
ишоралари ётиқ жойлашган;
қўшимча тармоқли;
ҳаракатланишни маълум йўналишларда тартибга солувчи;
реверсив;
трамвай ва йўналишли бошқа транспорт воситаларини ҳаракатини тартибга солувчи;
темир йўл кесишмаларда ҳаракатланишни тартибга солувчи;
тартибга солинмаган чорраҳа ва пиёдалар ўтиш жойларини белгилайдиган;
корхона, ташкилот ва қатнов қисми торайган жойларда ҳаракатланишни тартибга солувчи.
ПИЁДАЛАР СВЕТОФОРЛАРИ
Қуйидаги пиёдалар светофорларидан фойдаланилади:
ишоралар тик жойлашган;
товуш ишорали;
қўл билан бошқариладиган;
пиёдалар ҳаракатини тартибга солувчи;
Электрон табло ёрдамида бошқариладиган пиёдалар светофори;
ВЕЛОСИПЕДЧИЛАР СВЕТОФОРЛАРИ
Белгиланган тартибда ўрнатилган электрон йўл белгилари одатдаги йўл белгилари билан бир хил кучга эга бўлади.
ЙЎЛ БЕЛГИЛАРИ
ОГОҲЛАНТИРУВЧИ БЕЛГИЛАР