Тошкентда видеорегистратор сотиб олиш


Ўзбекистон Республикасининг йўл ҳаракати қоидалари

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарорига 1-ИЛОВА

24. Механик транспорт воситаларини шатакка олиш

142. Қаттиқ ёки эгилувчан улагич ёрдамида шатакка олиш шатакка олинган транспорт воситасининг рул бошқарувида ҳайдовчи бўлгандагина амалга оширилиши керак, тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланганда қаттиқ улагичнинг конструкцияси шатакка олинган транспорт воситасини шатакка олган транспорт воситасининг изидан боришини таъминлайдиган ҳоллар бундан мустасно.

143. Қаттиқ ёки эгилувчан улагич ёрдамида шатакка олинган автобусда, троллейбусда ва юк автомобили юкхонасида одам ташиш, қисман ортиш йўли билан шатакка олишда эса шатакка олинган транспорт воситасининг кабинасида ва юкхонасида, шунингдек шатакка олган транспорт воситасининг юкхонасида одамлар бўлиши тақиқланади.

144. Эгилувчан улагич билан шатакка олишда шатакка олган ва шатакка олинган транспорт воситалари ўртасидаги масофа 4 — 6 метр оралиғида бўлиши, қаттиқ улагич ёрдамида шатакка олишда эса 4 метрдан кўп бўлмаслиги керак. Эгилувчан улагич ушбу Қоидаларнинг 177-банди талабларига мувофиқ белгиланиши керак.

145. Шатакка олиш қуйидаги ҳолатларда тақиқланади:

- рул бошқаруви ишламаётган транспорт воситаларини (қисман ортиш йўли билан шатакка олиш бундан мустасно);
- икки ва ундан кўп транспорт воситаларини;
- шатакка олинган ва шатакка олган транспорт воситаларининг улагич билан бирга умумий узунлиги 24 метрдан ортиқ бўлса;
- тормоз тизими ишламаётган транспорт воситасининг ҳақиқий вазни шатакка олган транспорт воситасининг ҳақиқий вазнининг ярмидан ортиқ бўлса (ҳақиқий вазни кам бўлган бундай транспорт воситасини фақат қаттиқ улагич ёрдамида ёки қисман ортиш усули билан шатакка олишга йўл қўйилади);
- кажавасиз мотоцикллар билан, шунингдек бундай мотоциклларни;
- йўл яхмалак, сирпанчиқ бўлган ҳолларда эгилувчан улагичда.

Йўл ҳаракати қоидаларига иловалар / Йўл ҳаракати қоидаларининг белгилари

Йўл ҳаракати қоидалари



UzPdd.uz ©