uzpdd.uz сайтининг телеграм-саҳифаси


Ўзбекистон Республикасининг йўл ҳаракати қоидалари

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарорига 1-ИЛОВА

25. Транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш

146. Транспорт воситаларини бошқаришни дастлабки ўргатиш ёпиқ майдончаларда ёки автодромларда ўтказилиши керак.

147. Йўлларда бошқаришни ўргатиш фақат автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқариш бўйича амалий машғулотлар инструктори иштирокида, дастлабки бошқарув кўникмаларига эга бўлган ўрганувчига рухсат этилади. Ўрганувчи Қоидалар талабларини билиши ва уларга амал қилиши шарт.

148. Автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқариш бўйича амалий машғулотлар инструктори бошқаришни ўргатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатга, шунингдек тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлиши керак.

149. Ўрганувчи ўқув муддати якунида «А» тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиши учун — 16 ёшга, «В» ва «С» тоифалари учун — 18 ёшга, «D» тоифаси ҳамда трамвай ва троллейбусларни бошқариш учун 21 ёшга тўлган бўлиши керак.

150. Бошқаришни ўргатиш учун мўлжалланган механик транспорт воситалари «Бошқаришни ўргатиш транспорт воситаси» таниқлик белгиси ва ўргатувчи учун улагич (сцепление) ва тормознинг қўшимча тепкилари, орқани кўрсатувчи кўзгу билан жиҳозланиши керак.

151. Бошқаришни ўргатиш йўналишлари ДЙҲХХ билан келишилиши шарт. Бошқа йўлларда бошқаришни ўргатиш таъқиқланади.

Йўл ҳаракати қоидаларига иловалар / Йўл ҳаракати қоидаларининг белгилари

Йўл ҳаракати қоидалари



UzPdd.uz ©