uzpdd.uz сайтининг телеграм-саҳифаси


Фойдаланувчи келишуви

Ушбу келишув uzpdd.uz сайтидан фойдаланиш шартларини белгилайди.
1. Умумий шартлар

1.1. Сайтнинг хизмат ва маълумотларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги нормаларига асосланган ҳолда амалга оширилади.

1.2. Ушбу келишув оммавий оферта ҳисобланади. Сайтга кириб, унда жойлаштирилган маълумотларни ўрганишни бошлаган фойдаланувчи, ушбу келишув шартларига розилигини билдиради.

1.3. Сайт маъмурияти, ўз ихтиёрига кўра, келишувни бир томонлама ўзгартириш ҳуқуқига эга. Бундай ўзгартиришлар, келишувнинг янги матни сайтда жойлаштирилган пайтдан бошлаб, 3 кундан сўнг кучга киради. Фойдаланувчи киритилган ўзгартиришлардан норози бўлган тақдирда, сайт хизматлари ва унда жойлаштирилган маълумотлардан фойдаланишни тўхтатиб, сайтни тарк этиши керак.

2. Фойдаланувчи мажбуриятлари

2.1. Фойдаланувчи Ўзбекистон Республикасининг қонунчилига зид бўлган ва сайтнинг ишлашига тўсқинлик ёки уни ишдан чиқарувчи ҳаракатларни амалга оширмаслик мажбуриятларини ўз зиммасига олади.

2.2. Сайтда жойлаштирилган маълумотлар, бошқа оммавий ахбороб воситаларида (ОАВ) жойлаштирилган тақдирда, ушбу сайтга актив ҳавола кўрсатилиши керак.

2.3. Фойдаланувчининг сайтда қолдирилган шарҳлари, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига зид бўлмаслиги керак.

2.4. Сайт маъмурияти, сайтда жойлаштирилган ҳаволалар орқали бошқа сайтларга ўтилган тақдирда, масъулиятни ўз зиммасига олмайди.

2.5. Жойлаштирилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда, фойдаланувчига моддий ёки бошқа турдаги йўқотишлар амалга оширилса, сайт маъмурияти ушбу йўқотишларни қоплаш масъулиятини ўз зиммасиига олмайди.

2.6. Сайтда реклама хизматлари амалга оширилиши мумкин ва сайт маъмурияти фойдаланувчи олдида реклама билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай моддий мажбуриятга эга эмас.

3. Бошқа шартлар

3.1. Сайт маъмурияти ва фойдаланувчи орасида келиб чиқиши мумкин бўлган келишмовчиликлар, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан ечимга эга бўлиши мумкин.

3.2. Келишувда кўрсатилган ҳеч қайси бўлим ва унинг матни, сайт маъмурияти ва фойдаланувчи орасида ихтиёрий турдаги муносабат (ҳамкорлик, ишга ёллаш ва бошқалар) деб тушунилиши мумкин эмас.

3.3. Фойдаланувчи келишувга зид бўлган ҳаракатларни амалга оширган тақдирда, сайт маъмурияти маълум вақт ўтгандан сўнг, шу фойдаланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан чора кўриши мумкин.

Фойдаланувчи ушбу келишувни тўлалигича ўрганиб чиққанлиги ва унга тўлиқ амал қилишини тасдиқлайди.


UzPdd.uz ©