uzpdd.uz сайтининг телеграм-саҳифаси


Ўзбекистон Республикасининг йўл ҳаракати қоидалари

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарорига 1-ИЛОВА

14. Чорраҳаларда ҳаракатланиш

96. Чапга ёки ўнгга бурилаётган ҳайдовчи кесишаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёда(лар)га, шунингдек велосипед йўлкасидан йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи(лар)га йўл бериши керак.

97. Ҳайдовчи тирбандлик туфайли мажбурий тўхтаб, кўндаланг йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик туғдирадиган бўлса, чорраҳага кириши, агар тўхташ чизиғи ёки 5.33 йўл белгисидан ўтиб бўлган ҳайдовчига эса қатнов қисмлари кесишмасига кириши таъқиқланади.

98. Ҳаракатланиш навбати светофор ёки тартибга солувчининг ишоралари билан бошқариладиган чорраҳа — тартибга солинган чорраҳа ҳисобланади.

Милтилловчи сариқ ишора ёниб-ўчаётган, светофорлар ишламаётган ёки тартибга солувчи бўлмаган чорраҳа — тартибга солинмаган чорраҳа ҳисобланади. Ҳайдовчилар тартибга солинмаган чорраҳалардан ўтиш қоидаларига ҳамда чорраҳада ўрнатилган имтиёз белгиларига амал қилишлари шарт.

Айланма ҳаракатланиш чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга.

Йўл ҳаракати қоидаларига иловалар / Йўл ҳаракати қоидаларининг белгилари

Йўл ҳаракати қоидалари



UzPdd.uz ©